"Қамчиқ" довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган
"Қамчиқ" довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 137-километрида ёғингарчилик натижасида тоғдан келган сел оқибатида тош ва шағал аралашмалари йўлни қоплаган. Йўлнинг ушбу қисмида икки томонлама ҳаракат вақтинча фақат "Тошкент - Водий" йўналишида ташкил этилган. ЙПХ ходимлари томонидан ҳаракат хавфсизлиги тўлиқ назоратга олинган бўлиб, ҳодиса оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Йўл очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади.