Добавить
Уведомления

#teacher #teatr

УМИД ЙЎЛЛАРИ Ота умид боғлар ўғлин йўлига, Қувончидан қувнаб яшасам, дегай. Она ҳам умидвор дуоларида, Ҳалол меҳнатидан ҳосил тилагай. Куёвлик тўнида кўркам бир йигит, Бир ожиза умрин нурга тўлдирсин. Янги ой ним кулиб, умидли боқар, Не касб бошин тутса, йўлини берсин. Эр йўлини кутар ёр умид билан, Боламнинг бахтига омон бўлсин, хўп. Хаста тунларида ҳасратдош, дарддош, Ишонар амали ваъдасидан кўп. Юрт умид боғлагай йигит йўлига, Яшасин халқининг ҳолидан огоҳ. Тупроғин авайлаб ободлар айлаб, Кунига ярасин ёв босса ногоҳ. Умид боғлаганлар ярим йўлида, Бурчини унутиб, синмасин йигит. Ким унга кўз тутса, ишончни оқлаб, Умид боғин етим қилмасин йигит! 15.11.2021 йил *** https://t.me/uzbektoshijodi

Иконка канала Star Dirt Dished
3 подписчика
12+
16 просмотров
год назад

, чтобы оставлять комментарии